MUAXXX.RU SUPER PORTAL
Dushanba, 20.08.2018, 02:11
МЕНЮ
ГЛАВНАЯ СТРАНИЦА
JINSIY SABOQ SIRLARI
MOBIL CHAT
UC BROWSER
OPERA MINI
БИБЛИОТЕКА
MOBIL VERSIYA
Скачать mp3 музыку бесплатно 2018, слушать песни онлайн - Muzmega.Net
СТРАНИЦЫ
Qarindoshlar (Insent) [530]
Birinchi marta... [716]
Lesbilar (qiz bilan qiz) [110]
Er xotin munosabatlari [442]
Chimildiq (yoshlar uchun) [122]
Ishxonada [284]
Maktab / kollej / sinfdosh / kursdosh [557]
Ko'chada (hiyobonda) [187]
Jalablar bilan [226]
Zo'rlashlar [269]
Qaynuka, qaynaka vahokazo [130]
Boshqalar [1155]
Qushnilar bilan [463]
Seksga aloqador qiziqarli faktlar [242]
TuNGi_HaMRoX hikoyalari!!! [15]
Super latifalar )) seks haqida [42]
Andrologiyaga oid [9]
БИБЛИОТЕКА
Qarindoshlar (Insent) 
Birinchi marta... 
Lesbilar (qiz bilan qiz) 
Er xotin munosabatlari 
Chimildiq (yoshlar uchun) 
Ishxonada 
Maktab / kollej / sinfdosh / kursdosh 
Ko'chada (hiyobonda) 
Jalablar bilan 
Zo'rlashlar 
Qaynuka, qaynaka vahokazo 
Boshqalar 
Qushnilar bilan 
Saytga aloqador qiziqarli faktlar 
TuNGi_HaMRoX hikoyalari!!! 
Saytga aloqador Savol javoblar 
Super latifalar )) 
Andrologiyaga oid 
РЕКЛАМА
Статистика
waplog FireTop.su
adultop.ru Порно топ ххх сайтов onstata.ru EroTop.mobi
GEGTOP.RU - Топ рейтинг WAP сайтов!
Онлайн всего: 83
Гостей: 83
Пользователей: 0
Главная » Статьи » KUTUBXONA / SEKS HIKOYALAR » Boshqalar

9-maylarning birida 2 qismi
- Сизга биринчиси ҳам, иккинчиси ҳам ёқмайди-а дада! Зўр таржима қилдимку! Ана, Дилшодани дадаси гимнни ёдлаганига ўн сўм берибди, Зиёданики эса кўчада ҳам айттиради. Мавлудани тоғаси эса Фарғонага кинотеатрга олиб борибди. Фақат сиз эътибор бермайсиз! Сал баландроқ айтсам, овозимни ўчирасиз!
Дадам барибир ўзиникидан қолмасди:
-Захватчиков подлых с дороги сметёммиш! Э, ўргилдим бунақа қаҳрамонлардан! Фашистлардан аввал бизни босиб олган ёвузлар ким?! Тупроқларимизни булғаб, халқимизни қулга айлантирганлар-чи? Ёшсанда болам..... Манга қара, шундан кўра , «Ўзбегим»ни ёдла!
Кўзидан тирқираб ёш чиқиб кетган падаримга қараб раҳмим келдию, тугилган муштига қараб қўрқиб кетдим.
У эса бошқа бир оғиз сўз гапирмади.
Қўлимга тутказилган Эркин Воҳидовнинг китоби зўр! Шеърларини ҳам мазза қилиб ўқийман, аммо «гимн» буюк давлатимизнинг мадҳиясику! Ўз билганимдан қолмайман, дадам ишга кетиши билан давом этаман:
Сквозь грозы сияло нам солнце свободы,
И Ленин великий нам путь озарил.
На правое дело он поднял народы,
На труд и на подвиги нас вдохновил....
Зўр айтиб қўяману, фақат авжига чиққанда «фашистлардан аввал бостириб кирган босқинчилар ким? Дадамни йиғлатган газандаларга минг лаънат!» деб, ичимда қарғаб қўярдим.
9-майга қайта қолай... Ёмон одатим борда-хотираларимни чалкаштириб юбораман. Ўша вақтларни яхши эслайман. Булбулнинг уясидай шаҳарчамизда ҳам вахимаси оламни бузадиган харбий парад бўлиб ўтарди. Ерни титратиб ўтгувчи танк, замбарак ва бошқа харбий машиналар шаҳарчамизнинг қаерида сақланишига ҳеч ақлим етмасди, нимага кераклигига ҳам. ( Анча йиллар ўтгач, фақат бир мартагина - 1989-йили рўй берган фожеалардагина одамларни қўрқитиб гувиллаб юришган) . Харбий техникадан сўнг трибунада турган генерални кўраман деб каллалари бир томонга қийшайиб кетган аскарлар сафи пайдо бўлар, оркестр эса тинмай уруш даври қўшиқларининг мусиқасини ижро этар, «ура-ура»лардан қулоқ қоматга келарди.
Нихоят барча овозлар ўчиб, катталарга сўнг ҳаммв таниб қолган гапга чечан фахрийларга
сўз берилди. Одатдагидек уруш йилларидаги қаҳрамонликлар, фашизм оқибатлари тилга олингач, халок бўлганлар хотирасига бир дақиқа ўрисча сукут сақланарди. Сўнг яна бадқовоқ генерал буйруғи билан анъанавий “ура, ура”лар янграрди. Биз болалар ҳам еру- кўкни титратиб, бўйин томирларни бўрттириб юборгувчи ( негадир “ура”пайти ҳамма каби осмонга эмас, яқинроқда турган фахрийларнинг бўйнига қараб турардим) чорловга жон-жахдимиз билан жўр бўлардик. “Ура” сўзини ўзимча “фашистларни ур-а!” деб тахлил қилиб, 4-синфда кичкинагина шеър ҳам ёзганман(Ўша шеърни “Ғалаба”байрамларида нақд беш йил ўқитишган). Бу йил ҳам шунақа бўлди. Калламнинг икки томонидаги “бантик” ларим юзимни тўсиб, ғашимни келтириб турса ҳам шеъримни бутун шаҳар эшитсин деб, микрофонга чўзилдим:
Юртимизга бостириб кирган
Фашистни ур-а!...
Дея, авж билан бошлангувчи сатрларни худди Гитлерни ўзига қараб ўқиётгандай бутун нафратимни тўкиб солдим. Фақат интонация зўрлигидан ўнг томонга бурилиб ёнимда турган ўрис харбийга қараб қолганимни сезмадим.
Думин қисиб қочган у
Қонхўр душманни кўр-а!
деган жумлани айтаётганимда елкамни кескин буриб, халққа қаратиб қўйди. Унинг жахлини минбардагилар ҳам сезишди.
Қизил байроқ қонимиз
Боболарнинг қонидир
Биз босиб турган тупроқ
Аскарларнинг жонидир...
Ёв келса гар қўрқмасдан
Қўлга қурол оламиз
Кремлни ҳеч қачон
Фашистларга бермаймиз!
Қарсакларга
уланиб кетган шеърим тугагач, қўлимдаги гулимни ўша баджахл генералга беришимни айтишди. У ҳам иршайиб қабул қилди. Нимасидир ёқмади. Ха, топдим. Мўйлови бўлмаса ҳам Гитлерни ўзи экан! Жойимга қайтганимда ҳар доимгидек ўқитувчимдан «молодец!» деган мақтов кутиб турарди ва тепа кўчалик Нозимнинг ҳар доимги саволи ғашимга тегди:
-Кремлни нима қиласан? Қувасойни бермасак ҳам катта гап! Уруш қанақа бўлишини биласанми ўзи?
Тавба, гапини қаранг! Худди ўзи урушда бўлгандай! Душман каттакон Ватанимизни ғорат қилиб Киев, Минск, Москва ва бошқа жойларини олар экану, биз қачон Қувасойга етиб келса кейин урушамиз деб ўтирар эканмизда! “Кремлни нима қиласан?” миш! Ахир у Гитлер орзу қилган Қизил майдондаку! Қолаверса, у ерда мангу барҳаёт Ленин бобомизнинг мавзолейи бор! Эй, Нозимда айб йўқ! Ҳамма гап унинг бобосида...Жобир жинни лақаби билан сийланган сассиқоғиз чолни ҳамма ёмон кўрарди. Ярим соат гапирса туппа-тузук одамни ҳам айнитиб қўйиши мумкин. Демак, невараларининг ҳам миясини захарлаб қўйган. Ўзи кўринмаяптими? Тадбир тинч ўтаётганга қараганда чолни аллақачон ушлаб олишган.
Нозимга кимнинг невараси эканини эслатиб, узиб олмоқчи эдиму, улгурмадим. Ўрнимга синф раҳбаримиз таъзирини бериб қўди:
-Шу туришинг бўлса, осонгина ўлиб кетаверасан!
Категория: Boshqalar | Добавил: Admin (24.07.2018)
Просмотров: 356 | Теги: 9-maylarning birida 2 qismi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
ПОИСК
РЕКЛАМА